Заказать звонок ×
Введите свой номер и наш оператор свяжется с вами
Онлайн-чат ×
Здесь пока ничего нет

Ҳ

A Б В Г Д Е Ё З И Й K Л M H O П Р C T У Ф Х Ц Ч Ш Ю Ў Қ Ҳ

ҲАЁТНИ КОЛЛЕКТИВ ТАРЗДА СУҒУРТА ҚИЛИШ 
Барча ишчилар ва уларнинг гуруҳларини корхона ҳисобига суғурта қилиш бўйича шартнома тузиладиган суғурта. Ҳайтни коллектив тарзда суғурта қилишда корхона суғурта қилувчи субъект, фамилияси полиснинг ажралмас қисми ҳисобланадиган рўйхатга киритиладиган ҳар бир ишчи – суғурта қилинган шахс бўлади.
ҲАЛОКАТ 
Бир нечта суғурта объектларига йирик миқдордаги зарар етадиган бир вақтнинг ўзида муайян жойда содир бўладиган битта ҳодиса ёки бир бири билан боғлиқ ҳодисалар серияси (2008 йил 15 декабрдаги 1882-сонли Суғуртачиларнинг суғурта заҳиралари ҳақидаги Низомдан кўчирма).ҲАМСУҒУРТА 
Суғурта объекти бир нечта суғуртачилар билан биргаликда  битта шартномас асосида суғурта.

ҲИСОБЛАБ ЧИҚИЛГАН СУҒУРТА БАДАЛИ
Улар бўйича қачон пул маблағлари тўланганлигидан қатъий назар суғурта (қайта суғурта) шартномаси бўйича ҳисобот даврида ҳисоблаб чиқилган суғурта бадали (2008 йил 22 апрелдаги Ўзбекистон Репсубликаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган 41-сонли Суғуртачилар ва қайта суғурта қилувчиларнинг тўлов қобилияти ҳақидаги Низомдан кўчирма).

ҲИСОБЛАБ ЧИҚИЛГАН СУҒУРТА МУКОФОТ ПУЛИ 
1. Улар бўйича қачон пул маблағлари олинганидан қатъий назар суғурта шартномаси бўйича ҳисобот даврида ҳисобланган чиқилган Суғурта мукофот пули (қайта суғурта мукофот пули) (2008 йил 22 апрелдаги Ўзбекистон Репсубликаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган 41-сонли Суғуртачилар ва қайта суғурта қилувчиларнинг тўлов қобилияти ҳақидаги Низомдан кўчирма).
2. Улар бўйича қачон пул маблағлари олинганидан қатъий назар ҳисобот даврида ҳисобланган чиқилган Суғурта мукофот пули (2008 йил 15 декабрдаги 1882-сонли Суғуртачиларнинг суғурта заҳиралари ҳақидаги Низомдан кўчирма).

ҲИССАДОРЛИК СУҒУРТА КОМПАНИЯСИ
Акцияларни сотиш йўли билан пул маблағларини марказлаштириш асосидаги суғурта фондини ташкил қилиш шакли. Бозор иқтисодиётидаги энг кенг тарқалган суғуртачи тури.

Ҳамкорлар

Мижозлар

×
Хотите чтобы вам перезвонили?