Заказать звонок ×
Введите свой номер и наш оператор свяжется с вами
Онлайн-чат ×
Здесь пока ничего нет

А

A Б В Г Д Е Ё З И Й K Л M H O П Р C T У Ф Х Ц Ч Ш Ю Ў Қ Ҳ

 АВАРИЯ 

Одамларнинг ўлиши ёки объект ёки ҳудудда уларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган ва бинолар, иншоотлар, жиҳозлар ва транспорт воситаларининг бузилишига, ишлаб чиқариш ва транспорт жараёнини бузадиган ёки атроф муҳитга зарар етказадиган  техноген хактеридаги ҳавфли ҳодиса.

АВАРИЯ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТНОМА 
Авария ҳолатлари комиссари зарар кўрган мулкни кўриб чиқиш асосида суғурта субъектига (ёки бошқа манфаатдор шахсга) берадиган ҳужжат. Авария тўғрисидаги маълумотномада суғурта ҳолати бўйича олдиндан аниқланган зарарнинг тахминий сабаблари, характери ва миқдори қайд қилинади. Авария тўғрисидаги маълумотнома суғурта қилинган субъектнинг суғуртачи даъво киритиши учун асос юўлади.
АВАРИЯ ҲОЛАТЛАРИ КОМИССАРИ 
Суғуртачи илтимосига биноан суғурта ҳолати юзага келиши сабабларини ва асосан транспортдаги хатарли ҳолатлар суғуртасидаги зарарлар ҳажмини аниқлайдиган шахс (юридик ёки жисмоний). Иш натижаларига кўра авария ҳолатлари комиссариавария тўғрисида маълумотнома тузади.АВИАТРАНСПОРТ ЮКЛАРИНИНГ СУҒУРТАСИ 
Авиация соҳасидаги суғурта ва жавобгарликни суғурта қилишда: юк ташиш жараёнида юкнинг зарар кўриши, йўқ қилиниши ёки йўқолиши натижасида юзага келадиган жавобгарлик бўйича бўладиган зарарни қоплаш бўйича авиаташувчининг манфаатлари ҳимоясини таъминловчи авиация соҳасидаги суғурта тури.
АВИАЦИЯ СОҲАСИДАГИ СУҒУРТА ДОИРАСИДА ЖАВОБГАРЛИКНИ СУҒУРТА ҚИЛИШ 
Ҳаво кемасидан фойдаланиш оқибатида учинчи шахслар (жисмоний ва юридик шахслар)га зарар етказилганда авиаташувчилар жавобгарлигини ўз ичига олган суғурта бадали тўланишини таъминловчи суғурта турлари йиғиндиси (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари ҳақида”ги Қароридан кўчирма).
АВИАЦИЯДАГИ СУҒУРТА 
Ҳаво кемаси, механизациялаштирилган жиҳозлар, ускуна, инвентарь, ҳаво кемасининг эҳтиёт қисмлари йўқолганда ёки зарар кўрганда суғурта бадалини тўлашни таъминлайдиган суғурта турлари мажмуи. (Суҳурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 2002 йил 27 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 413-сонли Қароридан кўчирма).
АВТОМОБИЛ СОҲИБЛАРИНИНГ ФУҚАРОВИЙ ЖАВОБГАРЛИГИНИ СУҒУРТА ҚИЛИШ  
Ер усти транспорт воситалари ва бошқа ўзи юрар машина ва механизмлардан фойдаланиш оқибатида учинчи шахсларга (жисмоний ва юридик шахсларга) зарар етганда суғурта бадалини тўлаш, шунингдек юк ташувчиларнинг жавобгарлигини таъминлайдиган   суғурта турларининг мажмуи (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари ҳақида”ги Қароридан кўчирма).
АГГРАВАЦИЯ 
Суғуртачига муайян хатарли ҳолатни аниқлашга ҳалақит берадиган суғурта субъекти томонидан касаллик симптомларини (белгиларини) қасддан ёки билмаган ҳолда орттириб кўрсатилиши.
АГЕНТ
Суғуртачи номидан ва кўрсатмасига биноан суғурта шартномаларини тузиш ва бажаришни ташкил қилиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи жисмоний ёки юридик шахс (2003 йил 28 январда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган 19-сонли Суғурта агентлари тўғрисидаги Низомдан кўчирма).
АГЕНТ УЧУН ПУЛ МУКОФОТИ 
Ўзаро тузилган агентлик шартномасига биноан бошлиқ манфаатлари ва номидан тегишли вазифаларни бажарганлиги учун агент хизматлари тўлови.
АГЕНТЛИК ШАРТНОМАСИ 
Агентлик битимидан келиб чиқадиган бошлиқ манфаатлари ва номидан тегишли вазифаларни бажариш ҳақидаги жисмоний ёки юридик шахс (агент) билан  тузилган шартнома.
АЖРАТИЛГАНАКТИВЛАР
Суғуртачининг суғурта заҳиралари суммасига мос активлари (2008 йил 15 декабрдаги 1882-сонли Суғуртачиларнинг суғурта заҳиралари ҳақидаги Низомдан кўчирма).
АКВИЗИЦИЯ
Суғурта портфелига жисмоний ва юридик шахсларнинг янги шартномаларини жалб қилиш бўйича суғурта  агенти ёки суғурта брокерининг профессионал иши.
АКСЕЛЕРАЦИЯ 
Суғурта субъекти томонидан шартнома шартлари бузилганда суғурта шартномаси амал қилиш муддатининг муддатидан олдин тўхтатилиши.
АКТУАР ҲИСОБ-КИТОБЛАР 
Тариф ставкаларини ҳисоблашнинг иқтисодий-математик услуби йиғиндиси.АКТУАРИЙ
Актуар ҳисоб-китоблар соҳасидаги мутахассис.
АКЦИЯ
Ҳиссадорлик суғурта компаниялар томонидан чиқариладиган қимматли қоғоз тури. Акция унинг соҳибининг муайян суғурта жамиятининг ривожланиш мақсадида мабалағ қиритганлигини тасдиқлайди ва унга суғурта натижасида дивиденд шаклида даромаднинг бир қисмини олиш ҳқуқини беради.АЛОҲИДА ХАТАРЛИ ҲОЛАТЛАР БЎЙИЧА ЖАВОБГАРЛИК 
Ҳар бир алоҳида ва ҳисобот санасигача амалда бўлган суғурта (қайта суғурта) шартномаси бўйича суғуртачи (қайта суғурта қилувчи) ўз зиммасига олган суғуртавий мажбуриятлар (2008 йил 22 апрелдаги Ўзбекистон Репсубликаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган 41-сонли Суғуртачилар ва қайта суғурта қилувчиларнинг тўлов қобилияти ҳақидаги Низомдан кўчирма).
АНДЕРРАЙТЕР
Суғурта (қайта суғурта) компанияси томонидан хатарли ҳолатларни суғурта (қайта суғурта) учун қабул қилиш ваколатига эга шахс. Суғуртачи ёки қайта суғурталовчининг суғурта (қайта суғурта) портфелини шакллантиришга жавоб беради. Тегишли хатар даражаси, мукофот пули ставкаси ва суғурта шартларини белгилаш борасида керакли билим ва амалий кўникмага эга бўлиши лозим.
АНДЕРРАЙТЕРЛИК АМАЛИЁТИ 
Суғурта учун муайян хатарли ҳолатларни қабул қилиш (қабул қилишни бутунлай рад этиш, муайян лимит ёки чекланган шартлар асосида қабул қилиш) бўйича суғурта компанияси томонидан амалга ошириладиган  сиёсат.АНИҚЛИК КИРИТИШ КЕРАК БЎЛГАН ТЎЛОВ 
Шундай ҳолатлар бўладики, суғуртачи жавобгарлиги ҳажмини аниқлаш мумкин эмас. Унга бошида аванс ёки тўловнинг бир қисми тўланади, якуний сумма эса полис амал қилиш муддати тугагандан сўнг аниқланади.
АНОМАЛ ҲОДИСА 
Мулкни суғурта қилишда:
Суғурта предметига муайян жойнинг иқлимий ва об-ҳаво шароитлари учун оддий бўлган табиий факторлар таъсири, мазкур факторларнинг таъсирига мослиги Ўзбекистон Республкаси Гидрометмаркази томонидан ҳужжатлар асосида тасдиқланган.Жиҳозларни суғурта қилишда:
Жиҳознинг ишдан чиқиши, персонал ишидаги хатолар ёки бошқа камчиликлар  оқибатида келиб чиққан меъёрий эксплуатация режимидан оғишлар.
АНТИМОНОПОЛИЯНИ ТАРТИБГА СОЛИШ 
Суғурта бозорини монополиялаштиришдаги суғуртачининг имкониятларини чеклаш мақсадида давлат томонидан амалга ошириладиган қонуний, административ ва иқтисодий чоралар  йиғиндиси (суғуртавий назорат).
АРИЗАЧИ
Ёзма ёки оғзаки шаклда суғурта полисини сотиб олиш истагини билдирган шахс.

Ҳамкорлар

Мижозлар

×
Хотите чтобы вам перезвонили?