Заказать звонок ×
Введите свой номер и наш оператор свяжется с вами
Онлайн-чат ×
Здесь пока ничего нет

Б

A Б В Г Д Е Ё З И Й K Л M H O П Р C T У Ф Х Ц Ч Ш Ю Ў Қ Ҳ
“БАРЧА ХАТАРЛИ ҲОЛАТЛАРДАН” СУҒУРТА  
Битта полисда бир нечта хатарли ҳолатлар, масалан ёнғин, ўғирлик, авария ва шу кабиларда хатарли ҳолатларни ўзида мужассамлаштирган суғурта шартлари. Ушбу шартлар “барча хатарли ҳолатлар учун жавобгарлик” деб ҳам аталади.
БАТАФСИЛ СЕРТИФИКАТ
Цедентдан қайта суғурта қилиш учун қабул қилинган ҳар бир қайта суғурта шартномасининг батафсил характеристикаси бўлган ҳужжат.
БАХТСИЗ ҲОДИСА 
Суғурта қилинган объектнинг ўлими, шикастланиши, ишдан чиқиши ёки зарар кўриши билан бирга юзага келган авария, портлаш, ҳалокат, йўл-транспорт ҳодисаси.
БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРДАН СУҒУРТА ҚИЛИШ 
Қуйидаги ҳолатларда суғурта қилинган шахсга суғурта билан таъминланган белгиланган маблағ суммасини ёки маблағли компенсация тўланишини таъминловчи суғурта турлари йиғиндиси:
а) бахтсиз ҳодиса ёки муайян турдаги бахтсиз ҳодиса натижасида соғлиқнинг оғирлашуви;
б) бахтсиз ҳодиса ёки муайян турдаги бахтсиз ҳодиса натижасидаги ўлим ҳолатида;
в) касаллик ёки муайян турдаги касаллик, шунингдек ишлаб чиқаришдаги жароҳат ва касбий касаллик  натижасида иш қобилиятини йўқотиш (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари ҳақида”ги Қароридан кўчирма).
БЕНЕФИЦИАР 
1. Унинг манфаатлари йўлида суғурта субъектининг суғурта шартномасини тузган шахс;
2. учинчи шахс – суғурта полиси бўйича манфаатдор шахс (суғурта бадалини олувчи).БИНДЕР 

Келгусида суғурта шартномаси тузиш бўйича суғурта субъекти ва суғуртачи ўртачидаги вақтинчалик битим шакли.

БОНУС

Унинг учун ўта фойдали шартлар асосидаги суғурта шартномасини тузганлик учун суғуртачи томонидан бериладиган абсолют катталикдаги суғурта мкофот пули миқдорига пасайтирувчи коэффициентларни қўллаш.

БОНУС-МАЛУС 

Суғуртадаги хатарли ҳолатлар амалга оширилмаган ҳолатда суғурта объектига (асосан траснпорт воситалари) нисбатан  суғуртачи суғурта мукофот пулини тўғрилаш ёрдамидаги базавий тариф ставкаларнинг кўтарилиш ёки тушиш тизими.

БОРДЕРО
Суғурта учун қабул қилинган ва қайта суғурта қилиниши лозим бўлган хатарли ҳолатлар рўйхати. Бордеро қайта суғурта шартномасида кўрсатилган муддатларда цедентга (қайта суғурталовчига) берилади.БОШ ПОЛИС 
Бир ҳил шартлар бўйича бир турдаги мулкнинг (маҳсулотлар, юклар ва шу кабилар) турли партиялари суғурта субъекти билан суғуртачининг келишувига биноан  битта суғурта шартномаси – бош полис асосида муайян муддат ичида систематик тарзда суғурта қилиниши мумкин (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексидан кўчирма).

БРОКЕР
Воситачилик учун муайян мукофот пули оладиган суғурта (қайта суғурта) шартномаларини тузишдаги Суғурта вилинадиган субъект ва суғуртачи (қайта суғурта субъекти ва қайта суғурталовчи) ўртасидаги воситачи. Брокер ҳуқуқшунослик соҳасида суғурта амалиётида эксперт бўлиши лозим. У профессионал сифатида суғурта ҳақида барча нарсаларни билиши лозим ва унинг билимлари бошлиқ учун энг яхши суғурта шартлари ва мукофот пули ставкаларини таъминлашга ёрдам бериши керак деб ҳисобланади. Брокер суғуртачи эмас, балки Суғурта субъекти (қайта суғурта субъекти) агентидир. Брокер суғуртачи (қайта суғурталовчи) олдида юридик жавобгарликни ўз зиммасига олмайди. Ўз вазифаларини бажаришда юрокер томонидан йўл қўйилган совуққонлик натижасида суғурта субъекти (қайта суғурта субъекти)га зарар етказилса, сўнгги шахс брокердан зарарни қоплаб беришини талаб қилиш ҳуқуқига эга.БРОКЕРИДЖ 

Суғурта ҳолати бўйича даъволарни тартибга солиш, хусусан воситачилик хизматлари учун суғурта брокери мижоздан оладиган  мукофот пули.

БРУТТО-ПРЕМИЯ

Ҳисоблаш тартиби ва миқдори суғурта шартномасида белгиланадиган суғурта субъекти суғуртачига тўлайдиган взнослар (2008 йил 15 декабрдаги 1882-сонли Суғуртачиларнинг суғурта заҳиралари ҳақидаги Низомдан кўчирма).
БРУТТО-СТАВКА
Нетто-ставкадан фарқли ўлароқ ҳеч қандай тушувчи коэффициентлар ва бошқа чегирмаларсиз бўлган суғурта взноси (суғурта мукофот пули)нинг тўлиқ тариф ставкаси.

Ҳамкорлар

Мижозлар

×
Хотите чтобы вам перезвонили?