Заказать звонок ×
Введите свой номер и наш оператор свяжется с вами
Онлайн-чат ×
Здесь пока ничего нет

Д

A Б В Г Д Е Ё З И Й K Л M H O П Р C T У Ф Х Ц Ч Ш Ю Ў Қ Ҳ

ДАЪВО
Суғурта шартномасидаги суғурта ҳолатлари рўйхатида кўзда тутилган зарарни суғуртачи томонидан қопланиши ҳақидаги суғурта субъекти (манфаатдор шахс, учинчи шахс)нинг талаблари.

ДИВЕРСИФИКАЦИЯ
Юзага келиши мумкин бўлган маблағлар ва улардан олинган фойданинг йўқотилиш хавфини камайтириш мақсадида турли объектлар ўртасидаги суғуртачининг суғурта заҳираси маблағларининг тақсимланиши (2008 йил 15 декабрдаги 1882-сонли Суғуртачиларнинг суғурта заҳиралари ҳақидаги Низомдан кўчирма).

ДИВИДЕНД
Миқдори ва қийматига асосан акция эгалари ўртасида йиллик фаолият натижаларига кўра тақсимланадиган ҳиссадорлик суғурта компанияси фойдасининг бир қисми.

ДИСКЛОУЗ
Суғурта учун қабул қилинган хавфга нисбатан муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай фактор ҳақида суғурта субъекти зудлик билан суғуртачини хабардор қилиши лозим бўлган суғурта қонунининг меъёри.

ДИСКОНТИРОВАНИЕ
Бўлғуси даромад ва ҳаражатларнинг кундалик қийматини белгилаш. Дисконтирование тўловнинг фактик миқдорини дисконли коэффициентга кўпайтириш йўли билан амалга оширилади. Ҳаётни суғурта қилгандаги актуар ҳисобларда фойдаланилади.

ДИССИМУЛЯЦИЯ
Мавжуд касалликдан суғурта қилишни истаган шахснинг қасддан яшириниши. Диагностика ва тиббий ҳужжатлар ёрдамида топилади.

Ҳамкорлар

Мижозлар

×
Хотите чтобы вам перезвонили?