Заказать звонок ×
Введите свой номер и наш оператор свяжется с вами
Онлайн-чат ×
Здесь пока ничего нет

Ф

A Б В Г Д Е Ё З И Й K Л M H O П Р C T У Ф Х Ц Ч Ш Ю Ў Қ Ҳ

ФАВҚУЛОТДА ҲОЛАТ 
Одамларнинг қурбон бўлиши, атроф муҳитга зарар етиш, ҳаёт ва фаолиятнинг меъридаги шароитларининг бузилишига олиб келувчи табиий офат, фалокат, авария ёки бошқа  фалокат оқибатида муайян ҳудудда юзага келган ҳолат.
ФОРС-МАЖОР 
1. кўриб чиқилмайдиган, олди олинмайдиган ёки қандайдир тадбирлар билан бартараф қилинмайдиган ҳодисалар, фавқулотда ҳолатлар;
2. суғурта шартномаси бўйича суғуртачи ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилинадиган суғурта қоидалари билан боғлиқ фавқулотда ҳолатлар.
ФРОНТИРЛАШ
Аксарият ҳолларда тегишли мукофот пули учун бошқа суғурта ва қайта суғурта компанияларига тўлиғича (100%) бериб юбориш мақсадида хатарли ҳолатларни суғурта ёки қайта суғурта учун қабул қилиш.ФРОНТИРЛОВЧИ КОМПАНИЯ
Илтимосига бинаон полис бериладиган суғурта компаниясида қайта суғурта қилиш учун 100% қабул қилинишини назарда тутган ҳолда ўз номидан бошқа суғуртачи илтимосига биноан полисни берадиган суғуртачи. Фронтирловчи компания суғурта субъекти олдида юридик жавобгарликни ўз зиммасига олиши сабабли, у фронтирлаш учун мукофот пули олиш ҳуқуқига эга.

ФРАНЧАЙЗ 
Суғуртачининг суғурта шартномаси шартларида кўзда тутилган маълум миқдордан ошмайдиган зарарни қоплашдан озод қилиниши. Суғурта суммасига нисбатан фоизларда ёки абсолют миқдорда белгиланадиган шартли (ҳисоблаб чиқилмайдиган) ва шартларсиз (ҳисоблаб чиқиладиган франчайзлар бир биридан фарқ қилади.
ФУҚАРОВИЙ ЖАВОБГАРЛИК 
Шахсияти ва мулкига зиён (зарар) етказишда айбдор шахснинг ушбу зарарни қоплаш мажбурияти.ФУҚАРОВИЙ ЖАВОБГАРЛИК  (учинчи шахслар олдидаги жавобгарлик)
Суғурта субъекти билан суғуртачи ўртасида тузиладиган Суғурта шартномаси. Суғурта шартномаси иштирокчиларига қандайдир даъвоси бўлган ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс учинчи шахс деб аталади.

ФУҚАРОВИЙ ЖАВОБГАРЛИКНИ СУҒУРТА ҚИЛИШ
Учинчи шахслар (жисмоний ва юридик шахслар) олдида фуқаровий жавобгарлик юзага келганда суғурта бадали тўланишини таъминлайдиган суғурта турлари йиғиндиси (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари ҳақида”ги Қароридан кўчирма).

Ҳамкорлар

Мижозлар

×
Хотите чтобы вам перезвонили?