Заказать звонок ×
Введите свой номер и наш оператор свяжется с вами
Онлайн-чат ×
Здесь пока ничего нет

И

A Б В Г Д Е Ё З И Й K Л M H O П Р C T У Ф Х Ц Ч Ш Ю Ў Қ Ҳ

ИККИ ТОМОНЛАМА СУҒУРТА 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 938-моддасида кўзда тутилган қоидалар, ўз навбатида, бир ҳил мулкни суғурта қилиш натижасида ёки иккита ёки бир нечта суғуртачиларда (икки томонлама суғурта)  ишбилармонлик хавфи юзага келган ҳолда суғурта суммаси суғурта қийматидан ортиб кетганда қўлланилади.
ИНВЕСТИЦИЯЛАР
Фойда кўриш мақсадида суғуртачи маблағларини (моддий ва интеллектуал қадриятлар) ишлаб чиқариш ёки бошқа фаолиятга узоқ муддатга киритиш. Суғуртачининг инвестиция турлари – пул маблағлари (депозитлар), акциялар, пайли взнослар ва бошқа қимматли қоғозлар, кўчадиган ва кўчмас мулк, муаллифлик ҳуқуқлари, ноу-хау ва бошқалар. Инвестиция таркибидан молиявий инвестициялар,  капитал қўйилмалар, товар-моддий қимматлари заҳираси ажратиб олинади.ИНВЕСТОР 

Фойда кўриш мақсадида муайян депога капитал киритишни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахс.

ИНДОССАМЕНТ

Суғурта полисидаги ўтказиладиган ёзув. Ҳуқуқлар муайян шахсга ўтказиладиган номдор индоссетлар ва суғурта полисини тақдим этадиган шахсга бериладиган бланкли индоссаментларни алоҳида кўрсатиш мумкин.

ИНСТАЛМЕНТ 

Бўлиб-бўлиб тўланадиган йиллик мукофот пулининнг бир қисми. Инсталмент одамда непропорционал қайта суғурта ҳолатида ишлатилади.

ИНФРАКЦИЯ 

Суғурта шартномасида белгиланган шартларнинг суғурта субъекти ёки суғуртачи томонидан бузилиши.
ИРРЕЙТА 
Расмийлаштиришда йўл қўйилган арзимаган хатонинг (ёзувда йўл қўйилган хатонинг) тўғриланганлигини тасдиқловчи суғурта ҳужжатидаги ёзув.ИТС ДАСТУРИ

Суғуртачи томонидан тўланадиган тиббий хизматлар рўйхати, уларнинг хажми ва суғурта қилинган шахс томонидан уларни олиш тартиби. ИТС дастури ИТС шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланади ва ҳар бир суғурта қилинган шахснинг қўлигп топширилади. Одатда, Суғуртачилар Суғурта субъектларининг кўплаб талабларига жавоб берадиган жуда кўп ИТС дастурларини ташкил қиладилар.
Тиббий хизматлардан ташқари дастурга ИТС дастурига киритилган тиббий хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ, шифокор ёки тиббиёт муассасаси томонидан ёзиб бериладиган (тайинланадиган) дори воситалари ва тиббий маҳсулотларнинг қийматини тўлаш  шартлари киритилиши мумкин.
ИТСПОЛИСИ 
ИТС шартномасининг тузилганлигини  тасдиқловчи ҳужжат. ИТС полисини доимо ёнингизда олиб юришингиз тавсия этилади, чунки тиббиёт муассасалари хизматидан фойдаланиш, шунингдек тез ва шошилинч тиббий ёрдамни чақириш фақат  полис кўрсатилгандагина мумкин. ИТС полиси муайян шахс номига берилган ҳужжатдир, шунинг учун тиббий хизматлардан фойдаланиш учун бошқа шахсларга бериш қатъиян ман этилади.
ИТС ШАРТНОМАСИ
Ихтиёрий тиббий суғуртанинг барча шартлари белгиланадиган Суғурта субъекти (юридик шахс ёки фуқаро) ва Суғуртачи – суғурта компанияси ўртасида ёзма шаклда тузиладиган юридик битим. ИТС шартномаси доимо суҳурта қилинадиган субъект фойдасига тузилади. Суғурта субъекти  – юридик шахс ўз ишчилари, айрим ҳолларда ишчининг оила аъзолари фойдасига шартнома тузади. Суғурта субъекти  – юридик шахс ўз фойдасига шартнома тузиши мумкин, ва бу ҳолатда Суғурта субъекти  айни пайтда суғурта қилинган шахс бўлади, лекин у суғурта қилинган шахс бўладиган бошқа фуқаро ёки Шартномаг иловада кўрсатилган фуқаролар гуруҳи фойдасига шартнома тузиши мумкин. Шундай қилиб, Суғурта субъекти – бу ИТС шартномаси унинг фойдасига тузилган шахс.
ИТСда СУҒУРТА СУММАСИ 
Суғуртачи томонидан амалга оширадиган суғурта тўлови доирасидаги маблағ суммаси. Суғурта суммаси Шартноманинг амал қилиш муддатига битта Суғурта қилинган субъект учун ИТС шартномасининг ҳар бир Дастури  учун алоҳида белгиланади.
ИТСда СУҒУРТА ТЎЛОВИ
Суғурта шартномаси бўйича Суғуртачининг асосий мажбурияти – суғурта ҳолати юзага келганда суғурта тўловини амалга ошириш. Суғурта қилинган шахс тиббиёт муассасасига мурожаат қилиб тиббиёт хизматларидан фойдалана бошлашиданоқ, тиббиёт муассасаси мазкур хизматларни тўлаш учун ҳисобни шакллантиради. Ушбу тиббиёт хизматлари учун тўлаш  суғурта тўловининг мазмунини ташкил этади.
Бундан ташқари, ИТС Дастурига асосан дори воситаларини сотиб олиш учун суғурта қилинган шахс томонидан мустақил равишда сарфланган маблағларни қоплаш суғурта тўлови ҳисобланади.ИТСда СУҒУРТА ҲОЛАТИ 
Дастурга киритилган тиббий ва бошқа хизматлар кўрсатилиши учун ўткир касаллик (оғир ҳолат), сурункали касаллик натижасида оғирлашув, яраланиш (шунингдек куйиш, совуқ олганда) ва заҳарланганда Суғурта субъектининг Шартноманинг амал қилиш муддати давомида Шартномада кўзда тутилган тиббиёт муассасаларидан бирига ёки Ихтиёрий тиббий суғурта Шартномаси ва/ёки Дастурида (кейинги ўринларда Дастур) кўзда тутилган бошқа тиббиёт муассасасига мурожаати.

ИХТИЁРИЙ СУҒУРТА
Суғурта фуқаро ёки юридик шахс (суғурта субъекти) билан суғурта ташкилоти (суғуртачи) ўртасида тузиладиган мулкий ва шахсий суғурта шартномалари асосида амалга оширилади (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексидан кўчирма).
ИХТИЁРИЙ ТИББИЙ СУҒУРТА (ИТС)
Тиббий суғурта турларидан бири.
ИХТИЁРИЙ ТИББИЙ СУҒУРТА ДАСТУРИДАГИ ИСТИСНО ҲОЛАТЛАР 
Тўланмайдиган касалликлар ва хизматлар рўйхатини ўз ичига олади ва ҳар бир Суғурта субъектига ИТС дастури  ва полис билан бирга берилади.
ИХТИЁРИЙ ҚАЙТА СУҒУРТА 
Цедентга ва қайта суғурта қилувчига тўлиғича ёки қисман (муайян улушда) қайта суғурта учун берилиши мумкин бўлган хатарли ҳолатларни баҳолаш имконини берувчи қайта суғурта усули. Суғурта қилинувчи жавобгарлик турларининг умумий сонидан цедентнинг ихтиёрига биноан қандайдир битта жавобгарлик тури таклиф қилиниши мумкин. Қайта суғурта қилувчи ушбу таклифни умуман рад этиши ва ихтиёрий қайта суғурта шартномасининг қарши шартларини илгари суриши мумкин.
ИШЛАБ ТОПИЛГАН МУКОФОТ ПУЛИ 
Суғурта давридан кейинги вақтга тўғри келадиган суғурта мукофоти пулининг муайян қисми.
ИШТИРОК ҚИСМИ, УЛУШИ
Илк суғуртачи хатарли ҳолатларнинг бир қисмини ўз жавобгарлиги остида қолдириши, қолган қисмини қайта суғурта қилиш учун берадиган ҳолатдаги қайта суғурта амалиётида ишлатиладиган ибора.

Ҳамкорлар

Мижозлар

×
Хотите чтобы вам перезвонили?