Заказать звонок ×
Введите свой номер и наш оператор свяжется с вами
Онлайн-чат ×
Здесь пока ничего нет

К

A Б В Г Д Е Ё З И Й K Л M H O П Р C T У Ф Х Ц Ч Ш Ю Ў Қ Ҳ

“КАЛИТИНИ ТОПШИРИШ” СУҒУРТАСИ  
Касбий жавобгарликни суғурта қилишда: муайян лойиҳани амалга ошириш, масалан “объектнинг калитини топшириш” шартномаси, лойиҳа (конструкторлик)   ёки қурилиш ишларини бажариш шартномаси, шунингдек жамоавий рахбарлик асосида амалга оширилаётган қурилиш шартномаси билан боғлиқ равишда ўз фаолиятини олиб бораётган бош пудратчилар, архитекторлар ва муҳандислар касбий жавобгарлигининг суғуртавий ҳимояси. “Калитини топшириш” суғуртаси лойиҳа ишларини олиб боришдаги ҳатолар ва камчиликлардан суғурта ва иш тугагандан кейинги суғуртавий ҳимоя каби суғуртавий ҳимоя турларини ўз ичига олади.
КАСАЛЛИК ҲОЛАТИДА СУҒУРТА ҚИЛИШ 
Касаллиги ёки соғлиғининг заифлашуви билан боғлиқ суғурта қилинган шахснинг ҳаражатларининг суғурта билан таъминланган белгиланган маблағ суммаси ёки пулли компенсацияси (ёки иккаласининг бирикмаси) тўланишини таъминлайдиган суғурта турлари йиғиндиси (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари ҳақида”ги Қароридан кўчирма).
КАСКО
Транспорт воситаларини суғурта қилишда ишлатиладиган термин. Каско фақат транспорт воситасининг зарар кўриши ва ишдан чиқишидаги зиённи қоплашни назарда тутади, лекин йўловчиларнинг ўлими ёки  соғлиғига зиён етиши, мулкнинг зарар кўриши ва шу каби ҳолатларда юзага келган зарар учун суғуртачининг жавобгарлигини ўз ичига олмайди.КАСКО СУҒУРТА
Транспорт воситаларини суғурта қилишда ишлатиладиган термин (ибора). Каско фақат транспорт воситасининг зарар кўриши ва ишдан чиқишидаги зиённи қоплашни назарда тутади, лекин йўловчиларнинг ўлими ёки  соғлиғига зиён етиши, мулкнинг зарар кўриши ва шу каби ҳолатларда юзага келган зарар учун суғуртачининг жавобгарлигини ўз ичига олмайди.

КАССАВИЙ ЗАРАР 
Келишилган суммадан ортиқ бўлган зарарнинг зудлик билан қайта суғурта қилувчиларнинг уларга тушадиган улушига қараб тўлашига асосланган қайта суғурта шартномаларининг шарти.
КВОТАЛИ ҚАЙТА СУҒУРТА 
Квота асосида қайта суғурта қилиш. Бу муайян суғурта тури (турлар гурухидаги) бўйича истисносиз қабул қилинган барча хатарли ҳолатларнинг келишилган бўлагини суғуртачи қайта суғурта қилувчига беришини билдиради. Айнан шу пропорцияда (нисбатда) цедент томонидан суҳурта қилинган субъектдан олинган мукофот пули берилади, қайта суғурта қилувчи эса ўзига тегишли суғурта суммаси доирасида цедентга тўланган зарарларни қоплаб беради.КВОТАЛИ ҚАЙТА СУҒУРТА ШАРТНОМАСИ 
Мазкур суғурта шартномаси шартларига биноан суғурта компанияси суғуртанинг муайян тури ёки ўзаро боғлиқ бўлган суғурта гурухлари бўйича ҳеч қандай истисносиз қабул қилинган хатарли ҳолатларни қайта суғурта қилувчи билан келишилган улушда қайта суғурта қилиш учун беради. Айнан шу улушда қайта суҳурта қилувчига тегишли мукофот пули берилади, ва у қайта суғурта қилувчига у томонидан тўланган барча зарарларни қоплаб беради.

КЛАУЗУЛА 
Суғурта шартномасига киритиладиган эҳтиёт чоралари.
КОВЕРНОТА
Суғурта шартномаси унинг топшириғига биноан тузилганлигини тасдиқловчи суғурта брокери суғурта субъектига берадиган ҳужжат. Ковернотада суғурта шартлари кўрсатилади.
КОТИРОВКА
Суғуртачи тегишли хатарли ҳолатни суғурта учун қабул қилишга тайёр бўлган суғурта пули. Котировка бу ўта мақбул суғурта шартларини белгилаш мақсадида бир нечта суғуртачилардан олиниши мумкин.
КРЕДИТЛАРНИ СУҒУРТА ҚИЛИШ 
Суғурта суъбекти дебиторининг қарзни тўлай олмаслиги (банкротлиги) ёки (қарзни тўлай олмаслигидан ташқари) дебиторнинг қарзни тўлаш бўйиса суғурта субъекти олдидаги мажбуриятларини бажармаслиги натижасида суғурта субъектининг йўқотишларида суғурта бадали тўланишини таъминлайдиган суғурта турлари йиғиндиси (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари ҳақида”ги Қароридан кўчирма).КУМУЛЯЦИЯ
Кўп сонли суғурта қилинган объектлар ёки сезиларли суғурта суммасига эга бир нечта объектлар бир ҳил суғурта ҳолатида бўлган хатарли ҳолатлар йиғиндиси (масалан, зилзила ёки тўфон), бунинг натижасида жуда катта зарар юзага келади. Қайта суғуртада кумуляция бир ҳил хатарли ҳолатларни ўз ичига олган бир қатор қайта суғурта ва ретроцессион шартномаларда суғурта жамиятлари иштирок этганда юзага келади.

КЭПТИВ КОМПАНИЯЛАР

Ўзларига тегишли хатарли ҳолатларнинг ҳаммасини ёки маълум қисмини суғурта қилиш мақсадида йирик индустриал (саноатлашган) ва тижорат концернлари томонидан ташкил қилинадиган суғурта компаниялари.

Ҳамкорлар

Мижозлар

×
Хотите чтобы вам перезвонили?