Заказать звонок ×
Введите свой номер и наш оператор свяжется с вами
Онлайн-чат ×
Здесь пока ничего нет

М

A Б В Г Д Е Ё З И Й K Л M H O П Р C T У Ф Х Ц Ч Ш Ю Ў Қ Ҳ

МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ 
Суғуртачида барча тўловларни белгиланган муддатда амалга ошириш учун керакли маблағларнинг мавжудлиги.
МАБЛАҒЛАРНИНГ ҚАЙТИБ ТУШИШИ
Инвестиция хавфини минимумга келтириш йўли билан суғуртачининг суғурта заҳираларидаги  маблағларининг имкон қадар максимал равишдаги хавфсиз шароитларда киритилишини таъминлаш. Ушбу ҳолатда инвестиция хавфи деганда ҳисобланганидан кам даражадаги инвестициядан олинадиган реал даромад  тушунилади (2008 йил 15 декабрдаги 1882-сонли Суғуртачиларнинг суғурта заҳиралари ҳақидаги Низомдан кўчирма).
МАБЛАҒЛАРНИНГ ЛИКВИДЛИГИ (ҚАДРЛИЛИГИ)
Суғуртачининг ўз мажбуриятларини бажариш учун номинал қийматини сақлаган ҳолда суғуртачининг суғурта заҳиралари воситаларини оператив тарзда пул маблағларига айлантириш имконияти (2008 йил 15 декабрдаги 1882-сонли Суғуртачиларнинг суғурта заҳиралари ҳақидаги Низомдан кўчирма).
МАБЛАҒЛАРНИНГ ФОЙДА КЕЛТИРИШИ 
Иккиламчи бозордаги давлат қимматли қоғозларининг  даромадлилигидан кам бўлмаган даражада суғуртачининг суғурта заҳираси маблағларидан даромад олиш (2008 йил 15 декабрдаги 1882-сонли Суғуртачиларнинг суғурта заҳиралари ҳақидаги Низомдан кўчирма).
МАЖБУРИЙ СУҒУРТА 
Мажбурий суғуртада суғурта субъекти муайян суғурта турини тартибга солувчи қонунда кўзда тутилган шартлар асосида суғуртачи билан шартномаси тузиши лозим.
Қонунда ҳаёт, соғлиқ ва мулкни давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мажбурий суғурта қилиш ҳоллари кўзда тутилиши мумкин (мажбурий давлат суғуртаси) (Ўзбекистон Республикаси Фуқролик Кодексидан кўчирма).
МАЖБУРИЙ ҚАЙТА СУҒУРТА 
Суғуртачи (қайта суғурта қилувчи) фоиз нисбатида ёки абсолют ҳажмдаги хатарли ҳолатларнинг маълум қисмини қайта суғурта қилиш учун бериб юборадиган, қайта суғурта қилувчи эса ушбу хатарли ҳолатларни аввалдан келишилган ва мувофиқлаштирилган шартларда қабул қилиш мажбуриятини олган суғурта компаниясининг қайта суғурта ҳимоясини ташкил қилиш шаклларидан бири.
МАКСИМАЛ ТАРЗДА ЮЗАГА КЕЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЗАРАР 
Муайян суғурта ҳолатлари натижасида суғуртачи ёки қайта суғурта қилувчига битта ёки бир нечта суғурта шартномалари бўйича етиши мумкин бўлган  суғуртавий зарарнинг баҳоланадиган-максимал миқдор (2008 йил 15 декабрдаги 1882-сонли Суғуртачиларнинг суғурта заҳиралари ҳақидаги Низомдан кўчирма).МАНФААТДОР
Суғурта субъекти томонидан суғурта бадалини ёки суғурта суммасини олувчи ва суғурта қилинмаган шахс сифатидаги жисмоний ёки юридик шахс (2008 йил 15 декабрдаги 1882-сонли Суғуртачиларнинг суғурта заҳиралари ҳақидаги Низомдан кўчирма).МАЪЛУМ БЎЛГАН ЗАРАР 
Суғурта ҳолати юзага келиши натижасида суғурта қилинган шахс, манфаатдор ёки суғурта субъектининг мулкий манфаатларига еиказилган зарарнинг пулдаги ифодаси, қонун ва суғурта шартномасида белгиланган суғурта ҳолатининг юзага келганлиги ҳақида суғуртачи хабардор бўлган (2008 йил 15 декабрдаги 1882-сонли Суғуртачиларнинг суғурта заҳиралари ҳақидаги Низомдан кўчирма).

МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ
Хатарли ҳолатларнинг тарқалишини ҳудуд бўйича чеклашга оид тадбирлар
МУКОФОТ ПУЛИ ЗАҲИРАСИ 
Қайта суғурта шартномаларининг умумий шартларига биноан суғурта учун ўтказаётган томон зарарларни қоплаш ва мукофот пули қайтарилганда тўловни амалга ошириш учун қайта суғурта тўловидан бир қисмини ушлаб қолиш ҳуқуқига эга.
МУЛКИЙ СУҒУРТА 
Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган мулк суғурта объекти бўлган суғурта тармоғи.

МУЛКНИ ЁНҒИНДАН ВА ТАБИИЙ ОФАТЛАРДАН СУҒУРТА ҚИЛИШ 
Ёнғин, портлаш, бўрон, тўфон, жала, қулаш, тупроқнинг чўкиши, кўчиш, сизот (тупороқ остидаги) сувлар таъсири, сель, яшин уриши, зилзила, ядро энергияси таъсири натижасида мулк йўқолганда ёки зарар кўрганда суғурта бадали тўланишини таъминлайдиган суғурта турлари йиғиндиси (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари ҳақида”ги Қароридан кўчирма).

МУЛКНИ ЗАРАРДАН СУҒУРТА ҚИЛИШ 
Дўл, кучли қор ёғиши ёки аёз, қулфни бузиб ўғирлаш ва бошқа ҳодисалар натижасида мулк йўқолганда ёки зарар кўрганда суғурта бадали тўланишини таъминлайдиган суғурта турлари йиғиндиси (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари ҳақида”ги Қароридан кўчирма).

Ҳамкорлар

Мижозлар

×
Хотите чтобы вам перезвонили?