Заказать звонок ×
Введите свой номер и наш оператор свяжется с вами
Онлайн-чат ×
Здесь пока ничего нет

Н

A Б В Г Д Е Ё З И Й K Л M H O П Р C T У Ф Х Ц Ч Ш Ю Ў Қ Ҳ

НЕТТО-ПРЕМИЯ
Ҳисоблашларга биноан фақат суғурта бадалини тўлаш учун сарфланиши лозим бўлган тариф премияси ёки брутто премиянинг бир қисми, яъни суғуртанинг таннархини ўз ичига олади.НЕТТО-СТАВКА 
Суғурта бадаллари ва суғурта суммаларини тўлашга йўналтирилган суғуртачининг манбаларини шакллантириш учун мўлжалланган суғурта тарифининг бир қисми.

НЕТТО-УШЛАБ ҚОЛИШ
Қайта суғуртада ёки ретроцессияда келишилган улушни қайта суғурта қилувчига бергандан кейин суғурта ёки қайта суғурта бўйича қабул қилинган хатарли ҳолат бўйича қайта суғурта қилувчи ушлаб қоладиган жавобгарлик суммаси.

НОМУТАНОСИБ ҚАЙТА СУҒУРТА 
Компаниянинг суғурта портфелини энг йирик ва кутилмаган зарарлардан ҳимоя қилиш учун хизмат қиладиган қайта суғурта шартномаларини ташкил қилиш шакли. Ушбу шартнома шартларига кўра суғурта қилинган хатарли ҳолат бўйича зарарнинг якуний суммаси суғурта ҳолати натижасида келишилган суммадан ортиб кетганда қайта суғурта воситаси кучга киради.НОНФОРФЕТЮР 
Навбатдаги суғурта тўловини тўламаслик шарти билан суғурта шартномасининг амал қилиш муддатини сақлаб қолиш.

НОТИС 
Қуйидагини кўзда тутган қайта суғурта шартномасининг моддаси: шартнома иштирокчиларидан бири (қайта суғурта қилувчи ёки цедент) шартнома шартларини ўзгартириш ёки уни кейинги йилда бекор қилишни истагини билдирса, шартнома амал қилиш муддатининг тугашидан уч ой олдин у ўз шеригига ахборот юбориши лозим.

НОУ-ХАУ
Суғурта жамиятининг инвестиция тури: самарали ишлаш учун керакли бошқарув, тижорат ва ташкилий ечимлар.

Ҳамкорлар

Мижозлар

×
Хотите чтобы вам перезвонили?