Заказать звонок ×
Введите свой номер и наш оператор свяжется с вами
Онлайн-чат ×
Здесь пока ничего нет

С

A Б В Г Д Е Ё З И Й K Л M H O П Р C T У Ф Х Ц Ч Ш Ю Ў Қ Ҳ

САЙЁҲЛАРНИ СУҒУРТА ҚИЛИШ 
Мажбурий суғурта ва  муайян суғурта турини амалга ошириш учун лицензияга (рухсатномага) эга бўлган суғурта компанияси билан тузилган битим асосида сайёҳлик фаолияти субъектлари томонидан амалга оширилиши мумкин. Сайёҳларни суғурта қилиш бахтсиз ҳодисалар юз берганда тиббий ҳаражатларни қоплашни кўзда тутади.
СИМУЛЯЦИЯ 
Ҳаётни суғурта қилишда, ишчиларга компенсация тўлаш амалиётида: ишдан бўйин товлаш ёки имтиёзларга эга бўлиш, ёки аслан керакли муддатдан кўпроқ вақт мобайнида ишга лаёқатсизлик бўйича имтиёзлар олишда давом этиш мақсадида ўз соғлиғи тўғрисида ёлғон маълумотларни тақдим этиш.СЛИП (ҚАЙТА СУҒУРТА СЛИПИ)
Қайта суғурта қилувчи томонидан потенциал суғуртачиларга тарқатиладиган ва тегишли хатарли ҳолатларни ихтиёрий тарзда қайта суғурта қилишда иштирок этиш таклифини ўз ичига олган ҳужжат. Слипда одатда қайта суғурта қилувчининг юридик манзили, хатарли ҳолат хусусияти, суғурта суммаси, суғурта (қайта суғурта) қилиш  шартлари, тўлов ставкаси, ўтказаётган компаниянинг ушлаб қоладиган маблағи кўрсатилади. Қайта суғурта қилувчи қайта суғурта бўйича қарор қабул қилиш учун керакли ҳар қандай бошқа маълумотни сўраш ҳуқуқига эга. Агар қайта суғурта қилувчи мазкур хатарли ҳолатни қабул қилишга рози бўлса, бу ҳолда ўз жавобгарлигининг бир қисмини, исми шарифини қўяди ва слипни қайта суғурта қилувчига юборади.

СУҒУРТА 
Турли кутилмаган нохуш ҳолатларда зарарни қоплаш, шунингдек фуқароларнинг ҳаётида муайян ҳодисалар юз берганда ёрдам бериш қоплаш учун мақсадли пул маблағлари жамғармасини шакллантириш ва улардан фойдаланиш шакллари ва усуллари. Амалга ошириш шакли бўйича суғурта мажбурий (қонун асосида) ва ихтиёрий (томонларнинг келишувига биноан) суғуртага бўлинади. Суғурта манфаатлари тури бўйича суғурта хусусий (фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи), мулкий ва учинчи шахсларга етказилган зарар учун фуқаровий жавобгарлик суғуртасига бўлинади. Суғуртанинг махсус соҳасини қайта суғурта ташкил қилади.
СУҒУРТА АГЕНТИ
Суғуртачи номидан ва унинг кўрсатмасига биноан суғурта шартномаларининг тузилиши ва бажарилишини ташкил қилиш борасида фаолият юритувчи  жисмоний ёки юридик шахс (2003 йил 28 январда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган 19-сонли “Суғурта агентлари ҳақидаги Низом”дан кўчирма).
СУҒУРТА БАДАЛИ 
Учинчи шахслар олдидаги моддий зарар учун суғурта субъектининг мулкий суғурта ва фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилишдаги зарарни қоплаш учун суғурта жамғармасидан тўланадиган сумма. Суғурта бадали суғурта ҳолати ва суғурта шартномаси шартларидан (масалан, франчайзнинг бўлиши) келиб чиққан ҳолда суғурта суммасига тенглаштирилиши ёки ундан кам бўлиши мумкин.
СУҒУРТА БАДАЛИ ЛИМИТИ

Суғурта шартномасида белгиланган маълум даражага етганда суғуртанинг амал қилиш муддати тўхтатиладиган ёки суғуртачи мазкур хатарли ҳолатлар бўйича лимит туганганлиги сабабли тўловларни тўхтатадиган маблағ миқдори.

СУҒУРТА БАДАЛИ ЛИМИТИ 
Суғурта учун қабул қилинган муайян хатарли ҳолат бўйича белгилаш мумкин бўлган энг катта суғурта суммаси.

СУҒУРТА БАДАЛИ ШАКЛИ
  • Пулли – тўлов амалдаги қонунларга асосан ўзбек сўмида ёки хорижий валютада амалга оширилади.
  • Натура шаклида – Зарар кўрган ТВни тегишли шартнома тузилган таъмирловчи ташкилотга юбориш йўли билан суғурта бадали суммаси доирасида тикловчи таъмирни амалга ошириш. Бу ҳолатда таъмир учун тўлов суммаси бевосита ТВни таъмирлаган ташкилот ҳисобига ўтказилади. Агар суғурта шартномасида франчайз кўзда тутилган бўлса, тўлов таъмир бошланишидан олдин амалга оширилади.
  • Калькуляция асосида – тиклов таъмири тўлови зарар кўрган ТВни текшириш натижаларига биноан суғуртачи вакили ёки ваколатли ташкилот (мустақил эксперт бюроси, суд экспертизаси бюроси ва шу кабилар) томонидан тузилган тиклов таъмири нархининг калькуляцияси асосида амалга оширилади.
Калькуляция ишлаб чиқарувчи завод томонидан кўзда тутилган таъмир технологияси ва ҳужжатлар билан тасдиқланган таъмир ишлари ўтказиладиган жойнинг амалдаги ўртача бозор қиймати асосида тузилади. Калькуляция тузишда зарарни ҳисоблашда тегишли нархлар каталогида кўрсатилган эҳтиёт қисмлар нархи асос қилиб олинади.
Тиклов таъмири ўтказилгандан сўнг калькуляцияга асосан таъмирланган ТВ текшириш учун Суғуртачига тақдим этилиши лозим, акс ҳолда келгусидаги ўхшаш зарарлар бўйича даъволар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди,бу каби даъволар бўйича суғурта тўловлари амалга оширилмайди.
СУҒУРТА БИРЛАШМАСИ
Муайян хатарли ҳолатларни умумий суғурта қилиш мақсадидаги суғурта компанияларининг ихтиёрий бирлашуви. Суғурта бирлашмаси юридик шахс ҳисобланмайди. У суғурта шартномалари бўйича мажбуриятларни бажаришда биргаликдаги жавобгарлик шарти билан суғурта операцияларининг молиявий турғунлигини таъминлаш мақсадида тузиладиган кўрсатилган компаниялар ўртасидаги битим асосида тузилади.
СУҒУРТА БОЗОРИ 
Суғурта бўйича иқтисодий муносабатлар тизими.
Суғуртачилар фаолиятининг иқтисодий муҳити. Суғурта бозорининг самарали фаолияти учун керакли шароитлар – маълумот ва ташкилий доиралар. Суғуртачи мавжуд суғурта манфаатлари ҳақида ҳамма нарсани билиши лозим, суғурта субъекти эса – у ёки бу суғурта шартномасини тузиш имкониятлари ҳақида ҳамма нарсани билиши керак. Бу суғуртадаги ҳуқуқий муносабатлар иштирокчилари ўртасидаги алоқа шаклидир. Қисқа маънода суғурта бозори – суғурта жамиятлари йиғиндиси. Суғурта бозори фаолияти суғурта назорати ёрдамида тартибга солинади.
СУҒУРТА БОЗОРИ АССОРТИМЕНТИ 
Муайян мамлакат, ҳудудда суғурта субъектларига таклиф этиладиган суғурта хизматлари тури тўплами.
СУҒУРТА БОЗОРИНИНГ ҲАЖМИ 
Муайян турдаги суғурта хизматларини келишилган муддатларда максимал даражада сотиш. Суғурта бозорининг ҳажми суғурта хизматлари, тарифлар даражаси, суғурта субъекти ва суғуртачининг молиявий имкониятлари, қайта суғурта операцияларининг  ривожланиш даражасига бўлган талабга боғлиқ.
СУҒУРТА БРОКЕРИ 
Воситачилик учун маълум мукофот пулини оладиган суғурта (қайта суғурта) шартномаларини тузишдаги суғурта субъектива суғуртачи (қайта суғурта қилинадиган субъект ва қайта суғурта қилувчи) ўртасидаги воситачи. Брокер суғурта қонунчилиги ва амалиёти соҳасида эксперт бўлиши лозим. У, профессионал сифатида, суғурта ҳақида барча мумкин бўлган нарсаларни билиши ва унинг билимлари бошлиқ учун суғуртанинг энг яхши шартлари ва тўлов ставкаларини таъминлашда ёрдам бериши лозим. Брокер суғуртачининг эмас, суғурта субъекти (қайта суғурта қилинадиган субъект)нинг  агенти ҳисобланади. Брокер суғуртачи (қайта суғурта қилувчи) олдида юридик жавобгарликка эга эмас. Агар юрокер ўз хизмат вазифларини бажаришда эҳтиётсизликка йўл қўйиши натижасида суғурта субъектига (қайта суғурта қилинадиган субъектга) зарар етса, у брокердан зарарни қоплашини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
СУҒУРТАВАЛЮТАСИ 
Суғурта пуллари тўланадиган ва суғурта тўловлари амалга ошириладиган валюта.
СУҒУРТАВАУЧЕРИ 
Суғурта субъектининг бошқа мамлакатда даволаниш ҳаражатларини қоплаш бўйича суғуртачининг мажбурияти.
СУҒУРТА ВЗНОСИ 
Тўланган суғурта фоизи; қонун ёки суғурта шартномасига биноан суғуртачига суғурта субъекти томонидан суғуртадаги хатарли ҳолатлар учун тўланадиган тўлов. Тариф ставкаси, суғурта суммаси, суғурта муддати ва бошқа бир нечта факторлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Суғурта субъекти томонидан олдиндан бирдан ёки суғуртанинг амал қилиш муддати давомида қисмлар бўйича (масалан, ҳар ойда, ҳао чоракда) тўланади. Суғурта взноси миқдори суғурта полисида акс эттирилади.
СУҒУРТА ВЗНОСИ (ПУЛИНИ) ҚАЙТАРИШ
Суғурта амалга оширилмаган ёки суғурта шартномаси томонларининг келишувига биноан Суғурта шартларига биноан Суғуртачи томонидан Суғурта субъекти тўлаган суғурта взносини (пулини) тўлиғича  ёки қисман қайтариш.
СУҒУРТА ДАЛОЛАТНОМАСИ 
Суғурта ҳолати юзага келганда зар кўрган суғурта қилинган объектни кўриб чиқиш натижасида тузилган ҳужжат.СУҒУРТА ДАЪВОСИ 
Суғурта шартномасида кўзда тутилган ҳолат натижасида юзага келган зарарни суғуртачи томонидан қопланиши ҳақидаги суғурта субъектининг (манфаатдор шахс, учинчи шахснинг) талаби.

СУҒУРТА ДЕКЛАРАЦИЯСИ 
Суғурта объекти ва хавф хусусияти ҳақидаги суғурта субъектининг аризаси. Суғурта декларацияси суғурта қилиш учун тақдим этилган объектларнинг таркиби, жойлашган жойи, қиймати, сақлаш ва фойдаланиш шароитлари ҳақидаги  маълумотни ўз ичига олади. Суғурта декларациясида нотуғри маълумотларнинг бўлиши суғурта шартномаси бўйича суғуртачини жавобгарликдан озод қилиш учун асос бўлиши мумкин.

СУҒУРТА ЖАМҒАРМАСИ 
Суғурта субъектлари взнослари ҳисобидан шакллантириладиган ва суғуртачининг оператив-ташкилий бошқаруви остида бўлган ижтимоий қайта ишлаб чиқаруви,  моддий ва пул воситалари заҳираси элементи. Суғурта манфаатлари билан боғлиқ. Суғурта жамғармасининг воситаларининг бир қисми доимо ликвид шаклда – банкдаги депозитлар, биржада ўтадиган акциялар, давлат казначейлик мажбуриятлари ва шу кабилар шаклида бўлиши лозим .СУҒУРТА ЗАҲИРАЛАРИ 
Суғуртачи томонидан суғурта субъекти сумда ва хорижий валютада тўланадиган суғурта тўловлари ҳисобидан шакллантириладиган ва зарарларни тартибга солиш ҳаражатлари ва олдини олиш тадбирларини молиялаштириш учун суғурта тўловлари бўйича молиявий мажбуриятларини бажариш учун керакли суғуртачи балансида активлар ёки мажбуриятлар сифатида ҳисобланадиган маблағлар (2008 йил 15 декабрдаги 1882-сонли Суғуртачининг суғурта заҳиралари ҳақидаги Низомдан кўчирма).

СУҒУРТА ЗАҲИРАЛАРИ 
Келгусидаги суғурта бадаллари ва суғурта суммасини тўлаш кафолатини таъминлаш мақсадида суғурта турларига қараб ташкил қилинадиган суғуртачи жамғармалари тизими. Вақтинча бўш бўлган суғурта заҳиралари маблағлари қимматли қоғозлар, кўчмас мулкка киритилади, банклардаги депозит ҳисоб рақамларига жойлаштирилади ва шу кабилар, бу суғурта компанияларига қўшимча даромад олиш имкониятини беради.
СУҒУРТА КАФОЛАТИ 
Суғуртачининг суғурта субъектининг кредит қобилияти ҳақидаги ёзма кафолати.
СУҒУРТА КЛАССИФИКАЦИЯСИ 
Суғуртани фаолият соҳаси, тармоғи, кичик тармоғи, турлари ва шаклларига жаратиш тизими. Суғуртани классификация қилишдан мақсад суғурта бозорини шакллантириш, ҳисоб-китоб ва суғурта фаолиятини давлат томонидан тартибга солинишини ташкил қилиш, суғуртада халқаро интеграцияни ривожлантиришга кўмаклашиш.СУҒУРТА КОМИССИЯ ПУЛИ 
суғурта объектларини жалб қилиш, ҳужжатларни расмийлаштириш, суғурта взносларини инкассация қилиш, айрим ҳолларда эса суғурта бўйича даъволрани кўриб чиқиш учун суғуртачи томонидан воситачи (брокер ва агентларга) тўланадиган мукофот пули. Суғурта комиссия пули суғурта тўлови (взносларидан) фоиз ҳисобида ҳисоблаб чиқарилади. Фоиз миқдори суғурта тури ва бошқа бир нечта омилларга боғлиқ.

СУҒУРТА КОМПАНИЯСИ 
Суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи эга лицензияси (рухсатномаси) бўлган юридик жиҳатдан расмийлаштирилган ишбилармонлик фаолиятининг бирлиги.
СУҒУРТА МАЙДОНИ 
Муайян ҳудудда суғурта билан қопланиши мумкин бўлган объектларнинг (масалан, автомобилларнинг) максимал миқдори (сони). Кўламнинг фоизи ҳисобида ифодаланади. Суғурта майдонининг максимал кўлами 100%га етади.
СУҒУРТА НАЗОРАТИ
«дАВСУҒНАЗОРАТ» – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат суғурта назорати инспекцияси. Давсуғназорат қонун билан ўрнатилган тартибда суғуртачилар фаолияти назоратини амалга оширади (2003 йил 28 январда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган 19-сонли “Суғурта агентлари ҳақида”ги Низомдан кўчирма).СУҒУРТА ОПЕРАЦИЯЛАРИДАН ОЛИНАДИГАН ФОЙДА 
Ишлаб топилган суғурта тўловлари суммаси билан уларни тақдим этиш қиймати ўртасидаги фарқ.

СУҒУРТА ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ РЕНТАБЕЛЛИГИ 
Суғурта операциялари фойдалилик даражасининг кўрсаткичи: олинган даромад суммасининг суғурта тўловлари умумий суммасига нисбатан фоиздаги коэффициенти.
СУҒУРТА ОБЪЕКТЛАРИ 
Ҳаёт, соғлиқ, фуқароларнинг ишлаш қобилияти (хусусий суғуртада); бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари, кемада ташиладиган юк (фрахта), коллекциялар, уй мулки, ташиладиган юклар ва бошқа моддий бойликлар (мулкий суғуртада); учинчи шахсларга етказилган моддий зарар учун суғурта субъектининг фуқаровий жавобгарлиги, масалан, юқори даражадаги хавфга эга воситаларни эксплуатация қилишда (фуқаровий жавобгарлик суғуртасида).
СУҒУРТА ПОЛИСИ
Суғурта шартномаси тузилганлиги ва унга киритилган шартларни тасдиқловчи суғуртачи томонидан суғурта субъектига бериладиган ўрнатилган намунадаги пул ҳужжати.
Барча суғурта полисларида махсус суғурта фоизлари ва у билан боғлиқ ҳаракатларни (масалан, суғурта субъектининг васият фармойиши) қондирувчи шартноманинг махсус шартлари кўзда тутилади. Махсус шартларни  суғурта таркибига киритилиши одатда абсолют ва нисбий миқдорларда ифодаланадиган суғурта тўловининг устама ҳақи билан бирга амалга оширилади.СУҒУРТА ПОРТФЕЛИ 
1. Суғуртачи ҳужжатларида ҳужжатлар  билан тасдиқланган суғурта қилинган объектларнинг амалдаги сони ёки суғурта шартномалари сони.
2. муайян муддат (одатда бир йил) давомида суғуртачи томонидан қабул қилинган суғуртадаги хатарли ҳолатлар йиғиндиси.

СУҒУРТА СТАТИСТИКАСИ 
1. Келишилган вақт давомида аниқ полис бўйича суғуртанинг муайян турлари ёки барча хартарли ҳолатлар портфелини амалга ошириш кўрсаткичининг махсус жадвали;
2. Ўз вақтида ва асосланган бошқарув қарорларини қабул қилиш учун керакли материалларни йиғиш мақсадида мулкий ва хусусий суғурта ҳақидаги маълумотларни йиғиш ва тизимга солиш;
3. Суғуртачилар фаолияти ва уларнинг суғурта субъектлари билан ўзаро муносабатлари объекти бўлган статистика соҳаси.

СУҒУРТА СУБЪЕКТИ 
Турли ташкилий-ҳуқуқий шаклддаги юридик шахс ёки тўлиқ фуқаровий юридик салоҳиятга эга, суғуртачи билан суғурта шартномасини тузган, суғурта шартномаси асосида ҳисоблаб чиқилган суғурта тўловини тўлаб борадиган ва суғуртачи билан муайян суғурта муносабатларига киришадиган юридик шахс (2008 йил 15 декабрдаги 1882-сонли Суғуртачиларнинг суғурта заҳиралари ҳақидаги Низомдан кўчирма).
СУҒУРТА СУБЪЕКТИ 
мулкий манфаатлари суғуртавий ҳимоя объекти бўлган суғуртада иштирок этувчи жисмоний ёки юридик шахс. Суғурта субъекти агар ўз номига суғурта шартномасини тузса ва ҳисоблаб чиқилган  суғурта пулини тўласа айни пайтда суғурта қилинган шахс бўлиши ҳам мумкин. Агар суғурта шартномаси бошқа шахс номига тузилса, ўзини суғурта қилган шахс ва суғурта субъекти суғуртада иштирок этаётган турли шахслар ҳисобланади (2008 йил 15 декабрдаги 1882-сонли Суғуртачиларнинг суғурта заҳиралари ҳақидаги Низомдан кўчирма).
СУҒУРТА СУБЪЕКТИНИНГ АЙБИ 
Суғуртада суғурта субъектининг қўпол ёки қасддан қилинган айбини ва эҳтиётсизлигини фарқлаш қабул қилинган. Суғурта субъектининг қўпол айби суғуртачи учун суғурта бадалини тўлашни рад қилиш ёки зарарнинг хусусияти ва ҳажмига қараб келишилган ҳолда бадал тўлаши учун етарли асос бўлади. Суғурта қилинган шахснинг эҳтиётсизлиги ёки бепарволиги, агар улар етарли даражадаги жиддий оқибатларга  олиб келмаса, суғуртачи томонидан суғурта бадалини тўлаш ҳақидаги масалани ҳал қилишда узрли сабаб сифатида кўрилиши мумкин.
СУҒУРТА СУБЪЕКТИНИНГ АРИЗАСИ 
Суғурта шартномаси тузилишидан олдин суғурта субъекти ўз иш фаолияти тури бўйича унга маълум бўлиши лозим бўлган, суғурта учун қабул  қилиш ёки рад жавобини бериш, суғурта мукофотининг адекват ставкасини белгилаш ва шу кабилар ҳақида қарор қабул қилишга таъсир этувчи  моддий характердаги барча факторлар ҳақида суғуртачига хабар бериши лозим.
СУҒУРТА СУБЪЕКТИНИНГ МАЖБУРИЯТИ 
Суғурта шартномаси ва қонунчилик талаблари асосида суғурта субъектига қўйиладиган талаблар мажмуаси. Талаблар суғурта тури, у ёки бу компанияда амал қиладиган қоидалар, миллий қонунчиликка  қараб бир биридан фарқ қилади.
СУҒУРТА СУММАСИ 
Мулкий суғурта шартномаси асосида суғуртачи суғурта бадалини тўлаш мажбуриятини олган ёки хусусий суғурта шартномаси бўйича у тўлаш мажбуриятини олган сумма (суғурта суммаси) мазкур модда қоидаларига биноан суғурта субъекти ва суғуртачи ўртасида тузиладиган битим асосида белгиланади (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексидан кўчирма).
СУҒУРТА СУММАСИДАН ЗАРАР КЎРИШ 
Суғурта бадали билан суғурта суммаси тўловлари ўртасидаги нисбатни характерловчи суғуртачи фаолиятининг иқтисодий кўрсаткичи.
СУҒУРТА ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИ 
Суғурта бадалини ҳисоблаш услуби: пропорционал, биринчи хавф услуби, энг юқори.
СУҒУРТА ТАЪМИНОТИНИНГ ПРОПОРЦИОНАЛ (УЛУШЛИ) ТИЗИМИ 
Суғурта объекти баҳосига нисбатан қандай миқдордаги суғурта суммаси зарарни қоплаш миқдоридаги суғурта бадалини тўлашни кўзда тутади. Масалан, агар суғурта суммаси суғурта объекти баҳоси 80% га бўлса, суғурта бадали ҳам зарарнинг 80% га тенг бўлади. Бу ҳолатда зарарнинг маълум қисми суғурта субъекти суғурта субъектига қолдирилади: бадал тўлиқлиги даражаси қанчалик юқори бўлса, суғурта суммаси билан суғурта объекти баҳоси ўртасида шунчалик кам фарқ бўлади.
СУҒУРТА ТУРИ 
Бир хил объектларни улар учун характерли бўлган хавфлардан суғурта қилиш.
СУҒУРТА ТЎЛОВИ ДЕПОСИ 
Қайта суғурта қилувчига тегишли бўлган қайта суғурта шартномаси тузилганда ушлаб қолинадиган тўловнинг бир қисми. Суғурта тўлови депоси шартнома шартларига биноан муайян вақт мобайнида (одатда 1 йил) қайта суғурта қилувчига қайтарилиши лозим. Тўловнинг мазкур қисми қайта суғурта қилувчи томонидан фақат у тузилган шартнома бўйича қандайдир сабаларга кўра ўз мажбуриятларини бажара олмай қолган ҳолда ишлатилиши мумкин.
СУҒУРТА ФАОЛИЯТИ УЧУН ЛИЦЕНЗИЯ (РУХСАТНОМА) 
Лицензия талаблари ва шартларига қатъий риоя қилинганда Суғуртачига/Суғурта брокерига рухсатнома берувчи орган томонидан берилган суғурта фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома (ҳуқуқ). Суғуртачилар ва суғурта брокерлари фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади. Суғуртачи ва суғурта брокерининг суғурта фаолиятини амалга ошириши учун лицензия амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.
СУҒУРТА ФОИЗИ
Суғуртадаги моддий манфаатдорлик ўлчами. Суғурта суммаси ва суғурта полиси шартларида ифодаланади.
СУҒУРТА ФОИЗИ
Суғурта ҳолати юзага келганда суғурта субъекти кўриши мумкин бўлган бевосита зарар. Шартнома бўйича суғурта суммаси суғурта субъектининг суғурта фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.СУҒУРТА ФУНКЦИЯЛАРИ 
Иши билан суғурта мазмунини кўрсатиш. Суғурта қуйидаги функцияларни бажаради: хавф, суғурта заҳираларини тузиш ва ундан фойдаланиш, маблағларни тежаш, олдини олиш.

СУҒУРТА ШАКЛЛАРИ
Суғурта мажбурий ва ихтиёрий бўлиши мумкин. Мажбурий суғурта Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан киритилади ва бекор қилинади.
СУҒУРТА ШАРТНОМАСИ 
Суғуртанинг муайян тури шартларига бўйича суғурта субъекти билан суғуртачи ўртасидаги уларнинг ўзаро муносабатларини тартибга келтирувчи шартнома (юридик келишув) (кўп ҳолларда суғурта агенти ёки суғурта брокери воситачилигида тузилади). Тузилган шартномасини тасдиқлаш мақсадида суғуртачи суғурта субъектига суғурта полисини беради.
СУҒУРТА ҚИЙМАТИ 
Агар қонунчиликда бошқа ҳолат кўзда тутилмаган бўлса, суғурта шартномаси тузилаётган вақтда томонларнинг келишувига биноан белгиланадиган суғурта манфаатлари боғланадиган мулкнинг қиймати суғурта қиймати (суғурта баҳоси) сифатида тан олинади(Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексидан кўчирма).
СУҒУРТА ҚИЛИНГАН МУЛКНИНГ ИШДАН ЧИҚИШИ ЁКИ ЗАРАР КЎРГАНЛИГИ ҲАҚИДАГИ АРИЗА 
Суғурта субъекти томонидан суғурта бадалини олиш мақсадида ёзма равишда ўз суғуртачига топширилади. Суғурта ҳолати бор ҳолатда ушбу ҳужжат асосида суғурта далолатномаси тузилади.
СУҒУРТА ҚОПЛАМИ ҲАЖМИ 
Қонун ёки суғурта шартномасида кўзда тутилган муайян ҳодисалар (масалан, ўғирлик, ёнғин,  зилзила ва шу кабилар) рўйхати, улар юзага келганда суғуртачи суғурта субъектига тўловни амалга оширади.СУҒУРТА ҚОИДАЛАРИ 
Ҳар бир суғурта тури бўйича суғуртачи томонидан ишлаб чиқилади. Суғурта қоидаларида қуйидагилар бўлиши лозим: суғурта объектлари рўйхати, суғурта суммаларини белгилаш тартиби, суғуртадаги хатарли ҳолатлар рўйхати, суғурта шартномасининг амал қилиш муддати ва жойи, уни тузиш тартиби, томонларнинг ғуқуқлари ва мажбуриятлари, суғурта ҳолати юзага келганда суғута субъектининг ҳаракатлари ва ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхати, суғурта суммаларини тўлаш тартиби ва шартлари, тўлаш ёки зарарни қоплаш бўйича рад жавобини бериш ҳақидаги қарорни қабул қилиш муддати, суғуртанинг амала қилиш муддатини тўхтатиш шартлари ва мунозараларни ҳал қилиш тартиби. Суғурта қоидаларига суғурта тарифлари ҳам илова қилинади.

СУҒУРТА ҚОНУНИ 
Давлат томонидан белгиланган ва суғурта фаолиятини тартибга солувчи қонунлар ва қонун ости актлари билан мустаҳкамланган суғуртачилар, суғурта субъектлари ва уларнинг воситачиларининг умумий қабул қилинган аҳлоқ қоидалари (нормалари) йиғиндиси.
СУҒУРТА ҲОЛАТИ 
Суғурта жамғармаси ҳисобидан суғуртачининг суғурта субъектига тўловни амалга ошириш мажбуриятига олиб келувчи амалда юзага келган суғурта ҳодисаси. Тўловдан олдин одатда бузғунчилик ёки зарарли оқибатларга олиб келган суғурта субъектининг қасддан қилинган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги (ғаразли нияти)ни шубҳасизлиги ёки уни чиқариб ташлаш нуқтаи назаридан суғурта ҳолатларининг факти ва ҳолатлари батафсил текширилади.СУҒУРТА ҲОДИСАСИ
Суғурта объектига потенциал зарар етказиш. Суғурта ҳолатига қаранг.

СУҒУРТА ҲОЛАТИНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШ ЭҲТИМОЛИ
Статистик маълумотлар асосида бадал тўланадиган суғурта ҳолати бўлиши мумкин бўлган ҳолат оқибатида хавфнинг пайдо бўлиши ва давомийлигини миқдорий баҳолаш. Суғурта ҳолатининг юзага келиш эҳтимоли даражаси суғурта тарифлари, суғурта пуллари, улардан чегирмалар ва уларга устамаларни белгилаш учун  асос бўлиб хизмат қилади ва, ўз навбатида, суғурта компаниялари операцияларининг турғунлиги ва уларнинг молиявий ьарқарорлигига таъсир кўрсатади.

СУҒУРТА ҲОЛАТЛАРИНИНГ ТЕЗ-ТЕЗ ЮЗАГА КЕЛИШИ 
Суғурта суммасининг камайиб бориш элементи бўлган кўрсаткич. У суғурта турлари бўйича суғурта ҳолатлари сонининг суғурта қилинган объектлар ёки суғурта шартномалари сонига нисбати билан белгиланади.

СУҒУРТАВИЙ БАҲО 
Суғурта қилиш мақсадида аниқланадиган мулкнинг қиймати (нархи). Амалиётда ҳақиқий қиймат, эълон қиоинган қиймат, суғуртачи томонидан белгиланган миқдордан ошмайдиган, бозор нархи ва бошқа қийматлардаги суғурта қийматидан фойдаланилади. Суғурта баҳосини тўғри ҳисоблаш учун айрим ҳолларда малакали экспертлар жалб қилинади. Суғурта баҳоси ҳақидаги маълумот тариф ставкаси ва суғурта тўловини белгилаш учун бошланғич асос бўлиб хизмат қилади.
СУҒУРТАВИЙ ЖАВОБГАРЛИК ҲАЖМИ 
Суғурта ҳолати натижасида юзага келган зарарни қоплаш учун суғуртачи суғурта субъектига тўлайдиган максимал сумма. Одатда суғурта суммасига эга бўлмаган суғурта шартномаларида (жавобгарликни суғурта қилишда) қўлланилади.
СУҒУРТАВИЙ НАЗОРАТ
«Давсуғназорат» – Ўзбекистон Ресиубликаси Молия вазирлиги қошидаги Суғурта назорати давлат инспекцияси. Давсуғназоратқонунчилик билан ўрнатилган тартибда суғуртачилар фаолияти устидан назоартни амалга оширади (2003 йил 28 январда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган 19-сонли Суғурта агентлари ҳақидаги Низомдан кўчирма).
СУҒУРТАВИЙ ҲИМОЯ
Муайян объектлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг моддий бойликлари, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи ва шу кабиларга етказилган зарарларнинг олдини олиш, бартараф қилиш ва қоплаш жараёнида юзага келадиган иқтисодий, қайта тақсимланадиган муносабатлар.
СУҒУРТАДА ЗАРАР 
Суғурта ҳолати юзага келиши натижасида суғурта субъекти, манфаатдор шахс ёки суғурта қилинган шахснинг мулкий манфаатларига етказилган ва суғурта шартномасига асосан суғуртачи томонидан қопланиши лозим бўлган зарар (зиён)нинг пулда ифодаланган миқдори (2008 йил 15 декабрдаги 1882-сонли Суғуртачининг суғурта заҳиралари ҳақидаги Низомдан кўчирма).
СУҒУРТАДА ТЎЛАНМАГАН ЗАРАРЛАР ЗАҲИРАСИ 
Эълон қилинган, лекин ҳали тўланмаган зарарлар ҳисобидан суғуртачининг ўзининг молиявий мажбуриятларини бажариш учун ташкил қилиган махсус жамғармалари.
СУҒУРТАДАГИ ЗАРАР 
Суғурта ҳолати юзага келиши натижасида суғурта субъекти, манфаатдор шахс ёки суғурта қилинган шахснинг мулкий манфаатларига етказилган ва суғурта шартномасига асосан суғуртачи томонидан қопланиши лозим бўлган зарар (зиён)нинг пулда ифодаланган миқдори (2008 йил 15 декабрдаги 1882-сонли Суғуртачининг суғурта заҳиралари ҳақидаги Низомдан кўчирма).
СУҒУРТАДАГИ КВОТА 
1. ҳамсуғуртачилик шартлари асосидаги объект суғуртасидаги умумумий суғурта суммасида суғуртачи иштирок этадиган бўлак;
2. қайта суғурта шартномасидаги ҳар бир иштирокчининг бўлаги.
СУҒУРТАДАГИ МУКОФОТ ПУЛИ 
Суғуртадаги мукофот пули деганда суғурта шартномаси асосида белгиланган тартиб ва муддатларда суғурта субъекти (манфаатдор) суғуртачига тўлаши лозим бўлган суғурта тўлови тушунилади (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексидан кўчирма).
СУҒУРТАДАГИ РАҚОБАТ 
Алоҳида суғуртачиларнинг суғурта бозоридаги улуш, муайян ўта фойдали суғурта ёки қайта суғурта шартномасини тузишдаги иқтисодий рақобати. Рақобат суғурта субъекти ва суғуртачи ўртасидаги иқтисодий алоқа шакли сифатида хизмат қилади. Суғуртачилар ўртасида рақобатнинг бўлиши суғурта субъектини танлаш имкониятини таъминлайди, танлаш имконияти эса – рақобатнинг таъсирини кучайтиради.
СУҒУРТАДАГИ ХАТАРЛИ ҲОЛАТЛАР
1. Суғурта ҳолатларининг юзага келиш эҳтимоли. У ёки бу суғурта тури бўйича суғуртачининг мумкин бўлган жавобгарлиги ҳажмини ифодалайди.
2. Суғурта ҳолати.
СУҒУРТАНИ БОШҚАРИШ
Суғурта фаолияти соҳасидаги бошқарув тизими.СУҒУРТАНИ ЯНГИЛАШ
Суғурта шартномасининг амал қилиш муддатини янги муддатга узайтириш. Амалиётда суғуртани янгилаш янги шартнома тузиш ёки амалдаги шартномага махсус қўшимчалар киритиш йўли билан амалга оширилади. Суғуртачилар кўп ҳолларда ҳар йили ва ўз вақтида полисларни янгилайдиган суғурта субъектларига суғурта тарифларга пасаювчи коэффициентни қўллаш имконини беради, шартномани янгилаш учун имтиёзли вақтларни белгилайди.

СУҒУРТАНИНГ МАХСУС ШАРТЛАРИ 
Муайян суғурта тури бўйича стандарт шартларни ўзгартириш, кенгайтириш керак бўлганда қўлланиладиган шартлар.
СУҒУРТАЧИ
Суғурта қилувчи, суғурта жамғармасининг ташкил қилиниши ва сарфланишини бошқарувчи юридик шахс. Ташкилий шакли бўйича суғуртачилар ҳиссадорлик суғурта жамиятлари, ўзаро суғурта жамиятлари, давлат суғурта ташкилотлари сифатида иш олиб борадилар. Бозор типидаги иқтисодиётда ҳиссадорлик суғурта жамиятлари асосий суғуртачилар ҳисобланади.
СУҒУРТАЧИ ЖАВОБГАРЛИГИНИНГ ЛИМИТИ 
Суғурта билан қопланадиган хавф натижасида юзага келган зарар оқибатида суғурта объекти суғуртачидан оладиган сумма.
СУҒУРТАЧИ (ҚАЙТА СУҒУРТА ҚИЛУВЧИ) МАЖБУРИЯТЛАРИНИНГ УМУМИЙ ҲАЖМИ
Бешта энг йирик алоҳида хатарли ҳолатлар (суғурта шартномалари) ва ҳисобот куни амалда бўлган суғуртачи томонидан қабул қилинган суғурта мажбуриятлари ҳажми (2008 йил 22 апрелдаги Ўзбекистон Репсубликаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган 41-сонли Суғуртачилар ва қайта суғурта қилувчиларнинг тўлов қобилияти ҳақидаги Низомдан кўчирма).
СУҒУРТАЧИЛАР (ҚАЙТА СУҒУРТА ҚИЛУВЧИЛАР)НИНГ ТЎЛОВ ҚОБИЛИЯТИ 
Суғуртачиларнинг (қайта суғурта қилувчиларнинг) ўз вақтида ва тўлиғича ўзлариннг молиявий мажбуриятларини бажариш имконияти. Тўлов қобилиятининг асосини шакллантирилган устав капитали, етарли суғурта заҳиралари, шунингдек қайта суғурта тизимининг мавжудлиги ташкил этади (2008 йил 22 апрелдаги Ўзбекистон Репсубликаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган 41-сонли Суғуртачилар ва қайта суғурта қилувчиларнинг тўлов қобилияти ҳақидаги Низомдан кўчирма).
СУҒУРТАЧИНИНГАКТИВЛАРИ 
Аввалги фаолияти натижасида келгусида даромад олиш учун ўзлаштирилган суғуртачи (қайта суғуртачи) томонидан назорат қилинадиган иқтисодий манбалар (2008 йил 22 апрелда Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган 41-сонли Суғуртачилар ва қайта суғурта қилувчиларнинг тўлов қобилияти ҳақидаги Низомдан кўчирма).
СУҒУРТАЧИНИНГБИЗНЕС-РЕЖАСИ 
Стратегия ва манбалар билан мос равишдаги амалга ошириш вақти ва жойи билан боғлиқ, максимал даромад олиш учун мўлжалланган, шунингдек қўшимча инвестицияларни амалга ошириш ҳисобига,  тадбирлар тизимини ўз ичига олган бир неча йиллик суғурта компаниясининг шакллантирилган фаолият дастури.
СУҒУРТАЧИНИНГ КАФОЛАТ ЖАМҒАРМАСИ 
Қўшимча ва заҳира капитали, шунингдек тақсимланмаган фойда суммаси. Кафолат жамғармалари суғуртачининг тўлов қобилиятини аниқлашда эътиборга олинади.
СУҒУРТАЧИ (ҚАЙТА СУҒУРТА ҚИЛУВЧИ)НИНГ РАХБАРИ
Қонунчилик ва суғуртачининг (қайта суғурта қилувчининг) таъсис ҳужжатлари асосида унинг тайинланиши ёки сайланиши натижасида жисмоний шахс), тузилган меҳнат шартномасига биноан суғуртачининг (қайта суғурта қилувчининг) ягона ижрочи органи ҳисобланади ёки суғуртачининг (қайта суғурта қилувчининг) коллегиал ижрочи органини бошқаради (2008 йил 22 апрелдаги Ўзбекистон Репсубликаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган 41-сонли Суғуртачилар ва қайта суғурта қилувчиларнинг тўлов қобилияти ҳақидаги Низомдан кўчирма).

Ҳамкорлар

Мижозлар

×
Хотите чтобы вам перезвонили?