Заказать звонок ×
Введите свой номер и наш оператор свяжется с вами
Онлайн-чат ×
Здесь пока ничего нет

З

A Б В Г Д Е Ё З И Й K Л M H O П Р C T У Ф Х Ц Ч Ш Ю Ў Қ Ҳ

ЗАРАР БИЛАН ИШЛАШ 
Муайян даврдаги зарар учун тўланган сумманинг айнан шу даврдаги нетто-тўловга нисбати. Ишнинг юриши кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади.
ЗАРАР КЎРИШ ЭКСЦЕДЕНТИ 
Ҳимоя иқлинаётган суғурта тури бўйича зарар шартномада келишилган фоиздан ортиши натижасида иш ўтишининг умумий натижаларини ҳимоя қиладиган непропорционал қайта суғурта шартномаси.
ЗАРАРЛАР ЗАҲИРАСИ 
Қайта суғурта шартномасининг шартларидан бири хатарли ҳолатларни қайта суғурта қилиш учун бераётган суғурта компанияси эълон қилинган, лекин ҳали тўланмаган зарарлар суммаси миқдорида заҳира ташкил қилиш ва ундан керакли суммани ушлаб қолиш ҳуқуқига эга.
ЗАРАРЛАРНИ БАРТАРАФ ҚИЛИШ 
Суғуртачининг суғурта ҳолатининг сабаблари, фактлари ва ҳолатларини аниқлаш (инкор қилиб бўлмайдиган исбот билан) ва суғурта бадалини тўлаш бўйича тадбирлар комплекси.
ЗАРАРЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ҲАРАЖАТЛАРИ 
Суғурта субъекти, манфаатдор шахс ёки суғурта қилинган шахснинг мулкий манфаатларига етказилган зарар (зиённинг) миқдори ва пасайишини баҳолаш билан боғлиқ  эксперт ва консультация ёки бошқа хизматларни тўлаш учун йўналтирилган пул маблағлари суммаси (2008 йил 15 декабрдаги 1882-сонли Суғуртачиларнинг суғурта заҳиралари ҳақидаги Низомдан кўчирма).ЗАРАРНИ КАМАЙТИРИШ
Суғурта субъекти суғурта шартларига биноан зарар қопланиши лозимлигига қарамасдан барча ҳолатларда унинг мулки суғурта қилинмагандек ҳаракат қилиши ва зарарларни камайтириш ёки уни олдини олиш учун барча унга боғлиқ чораларни кўриши лозим.

ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ 
Суғурта ҳолати натижасида ишдан чиққан ёки зарар кўрган мулкнинг қийматини суғуртачи томонидан тўлиқ ёки қисман қоплаш (компенсация қилиш) ёки йўқотилган даромадни тиклаш, суғурта бадалини тўлаган ҳолда соғлиққа етказилган зиённи қоплаш. Мулкий суғуртада суғурта субъектига етказилган зарар қопланади, жавобгарликни суғурта қилишда – учинчи шахсга етказилган зарар.

ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ ТИЗИМИ 
«Эски учун янги» — суғурта бадали ТВни олиб қочиш, ўғирлаш ва “бутунлай ишдан чиқиши” каби ҳолатлардан ташқари юзага келган суғурта ҳолатлари натижасида алмаштирилиш лозим бўлган деталлар ва узелларнинг эскириши фоизини ҳисобга  олмаган ҳолда амалга оширилади. «Эски учун эски» — суғурта бадали ТВнинг эскириш фоизини инобатга олган ҳолда амалга оширилади. Эскиришни ҳисоблаш автомобилнинг ёшига (йилига) қараб автоэксперт томонидан амалга оширилади. ТВнинг эскириш фоизи билан аниқланадиган коэффициентзарарнинг умумий суммаси, шунингдек ишлар ва ишлатилган материаллар нархига нисбатан қўлланилади.

ЗИЁН

Суғуртада хатарли ҳолат юзага келиши натижасида суғурта субъектининг пул шаклидаги йўқотишлари. Зиённинг сабаблари табиий офатлар, суд ҳаражатлари ва арбитраж йиғимлари, умид қолмаган қарзларни ҳисобдан чиқариб ташлаш, товар-моддий бойликлар ва тайёр маҳсулотнинг бузилиши ёки камомади ҳамда бошқа ҳодисалар бўлиши мумкин. Суғурта субъекти томонидан зиён бўйича киритилган даъволар суғуртачи томонидан агар у суғурта ҳолати натижасида юзага келган бўлса қабул қилинади. Зиёнларни бартараф қилишга қаранг

Ҳамкорлар

Мижозлар

×
Хотите чтобы вам перезвонили?